НАТОнинг Ўзбекистон билан муносабати

  • Last updated 31-Mar-2009 16:39

НАТО билан Ўзбекистон ўртасидаги мулоқот давом этмоқда, чунки иккала томон яқин орада пайдо бўлган қийинчиликларга қарши курашни давом эттирмоқдалар. Альянс мамлакатнинг Шимолий Атлантика Ҳамкорлик Кенгашининг мажлисларида ва иттифоқдошлар ва ҳамкорлар билан муҳокамаларда иштирок этишини қувватлайди. Ўзбекистон билан ҳамкорлик катта умид хосил қилган бўлса ҳам, 2005 йилдан бери ривожланиши секинлашди. Бунга қарамай, кадрларни ўқитиш ва тайёрлаш, фавқулодда фуқаровий режалаштириш соҳаларидаги ҳамкорлик ҳозир ҳам давом этмоқда.

Чапда – Ташқи ишлар вазири Саидқосимов “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” дастурининг доиравий ҳужжатига қўл қўймоқда.

Ўзбекистон НАТОнинг "Тинчлик йўлида Ҳамкорлик" дастурига 1995 йилда аъзо бўлди ва бу муносабатларни "Тинчлик йўлида Ҳамкорлик" дастурининг доиравий ҳужжатини ҳисобга олган ҳолда тушуниш керак. НАТОнинг "Тинчлик йўлида Ҳамкорлик" дастурининг қадриятлари ва асосий қонун-қоидалари ниҳоятда аниқдир: улар демократик жамиятларни олға суришга содиқлик, зўрлашдан ва қўрқитишдан озодлик, ва ҳуқуқий меъёрларга қатъий амал қилишдан иборат.

Ўзбекистоннинг Андижон шаҳрида 2005 йил май ойида бўлган воқеаларидан сўнг НАТО тўлиқ мустақил халқаро текширишга даъват этди. Бу воқеалардан сўнг Иттифоқдошлар иккиланган ёндашувдан фойдаланган: алоқа каналларини очиқ тутиб, амалий ҳамкорлик ва мулоқотни давом эттириб, шу билан бир вақтда демократия ва мудофаа ислоҳотини олға суриш ҳаракатларини кучайтирган. Шунингдек Ўзбекистон Афғонистоннинг қўшни давлат сифатида ҳам муҳим роль ўйнаш қобилиятига эгадир.

Ҳамкорлик қандай амалга оширилади?

Алоқа ва амалий ҳамкорликнинг қадриятига бўлган ишонч бир неча йўналишларда амалга оширилади. Мулоқот Евроатлантика ҳамкорлик кенгаши (ЕАҲК) доирасида бўлиб ўтади. НАТОнинг Кавказ ва Марказий Осиёдаги Бош котибининг Махсус вакили, Роберт Симмонс элчиси ўзбек ҳукумати билан мунтазам ташрифлар орқали олий даражада сиёсий мулоқот юритади. НАТОнинг Марказий Осиёдаги Алоқа офицери ҳам Тошкент шаҳрига мунтазам равишда ташриф буюриб ҳамкорликни давлат ҳукумати билан бирга кўриб чиқади.

НАТО билан Ўзбекистон мамлакатнинг Индивидуал ҳамкорлик дастури (ИҲД) орқали бир неча соҳада бўлган амалий ҳамкорликни ривожлантирмоқдалар.

Ўзбекистон билан НАТОнинг асосий ҳамкорлик соҳалари қуйидагидайдир:

Хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик

2002 йилдан бери Ўзбекистон альянснинг Афғонистондаги операцияларини қувватлашда муҳим роль ўйнаб келган. Ўзбекистон Германияга Термиздаги аэродромдан фойдаланишга рухсат берган. Шунингдек Ўзбекистон альянснинг шахсий таркиби ва таъминлаш маҳсулотларини ўзининг ҳудуди устидан учиб ўтишга ва транзитга ҳам рухсат берган. Альянс аъзоларини кўпчилигига 2005 йилдан бери ёрдам тўхтатилганига қарамасдан, мамлакат Афғонистонга гуманитар ёрдамни етказишнинг асосий транзит йўли бўлиб келмоқда. Ушбу ёрдамни кўп қисми Хайратон кўприги орқали юборилади. Ўзбекистон мутахассислари Афғонистонда муҳим инфраструктура лойиҳаларни амалга оширишга ёрдам бердилар. Мамлакатнинг шимолий қисмини Қобул билан улайдиган ўнта кўприкнинг қайта таъмирланиши шулар жумласидандир.

Мудофаа ва хавфсизлик сектори ислоҳоти

НАТО Ўзбекистондаги демократик ва институционал ислоҳот жараёнларини қўллаб-қувватлайди. Айниқса мудофаа ва хавфсизлик сектори ислоҳоти соҳасида, НАТО ва индивидуал аъзо давлатлар Ўзбекистон фойдалана оладиган аҳамиятли тажрибага эга.

2005 йилдан бери ҳамкорлик даражаси пасайганига қарамасдан, Ўзбекистон ТЙҲ доирасидаги мудофаа сиёсати ва стратегияси бўйича семинар ва симпозиумларда, ва шунингдек ўзбек офицерларини инглиз ва француз тилларини ўрганишга урғу берилган ҳарбий тайёргарликларида қатнашмоқда. НАТО ушбу соҳада ўзининг ёрдамини кенгайтиришга тайёр, агар Ўзбекистон ҳукумати томонидан шундай талаб тушса.

Фавқулодда фуқаровий режалаштириш

Фавқулодда фуқаровий режалаштириш ва ҳалокатларда ёрдам бериш ҳамкорликнинг муҳим соҳаларидир. Ўзбекистон 2003 йил апрель ойида Марказий Осиёдаги бўлиб ўтган биринчи ЕАҲК машғулотларини ўтказди. "Фарғона 2003" машғулотида минтақада йирик зилзила пайдо бўлган вазиятда халқаро жавоб бериш ҳаракатлари тақлид этилган.

Бугунда ҳам НАТО билан Ўзбекистон ушбу соҳада ҳамкорликни давом эттирмоқдалар. Ўзбекистон Иттифоқдошлар билан маслаҳатлашган ҳолда табиий ва одам яратган офатларга қарши курашнинг фуқаровий имкониятларини ривожлантирмоқда. Ушбуга режалаштириш процедураларини ва қутқарув операцияларини ташкил этувчи услубларни такомиллаштириш киради.

Фан ва атроф муҳит

"Фан тинчлик ва хавфсизлик йўлида" дастури доирасида Ўзбекистон фан ва атроф муҳит соҳасида ҳамкорлик бўйича 50дан зиёд лойиҳа учун грантлар олган. Булар орасида - Марказий Осиёдаги радиоактив хатарлар бўйича тадқиқотлар, Орол денгизи худудининг аҳолиси учун қуёш қуввати асосида сув билан таъминлаш ва сувни чучитиш ва Хоразмда атроф муҳит хавфсизлигини баҳолаш учун модель лойиҳаларидир.

Ўзбекистон Виртуал ипак йўли лойиҳасида иштирок этади. Ушбу лойиҳанинг мақсади Кавказ ва Марказий Осиёдаги олий ўқув юртлар ва тадқиқот идораларнинг интернетга боғланишини спутник асосидаги тармоқ орқали яхшилашдир. "Тинчлик йўлида Илм" дастури доирасидаги бошқа лойиҳалар ҳам кўриб чиқилиши мумкин, улардан бири Ўзбекистонда мавжуд бўлган токсик "меланж" ракета ёқилғини ўзгартиришдир.

Ўзбекистон билан муносабат қандай қилиб ривожланган?

НАТО билан Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар 1992 йилда Ўзбекистон Шимолий Атлантика Ҳамкорлик Кенгашига аъзо бўлганида (кейинчалик 1997 йилда Евроатлантика ҳамкорлик кенгашига айланган) бошланган. Бу муносабатлар 1995 йилда Ўзбекистон "Тинчлик йўлида ҳамкорлик" (ТЙҲ) дастурига ва 2002 йилда "Режалаштириш ва таҳлил қилиш жараёни"га қўшилганида ривожланган.

Ўзбекистоннинг ички ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш жараёни кучайган, ва ТЙҲ фаолиятида мамлакатнинг роли ўсиб келган. 2005 йилда ҳамкорлик сустлашган. Бир қанча вақт мобайнида Ўзбекистон ЕАҲК мажлисларида қатнашмаган, аммо ҳозирги вақтда НАТО билан Ўзбекистон ЕАҲК орқали мунтазам равишда мулоқот олиб бориб, маълум соҳаларда ҳамкорлик юритмоқдалар.

Асосий босқичлар

1992 Ўзбекистон Шимолий Атлантика Ҳамкорлик Кенгашига аъзо бўлди, номи 1997 йилда Евроатлантика ҳамкорлик кенгашига ўзгартирилди.
1995 Ўзбекистон “Тинчлик йўлида Ҳамкорлик” дастурига қўшилди.
  Ўзбекистон НАТОнинг хавфсизлик шартномасига қўл қўйди.
1996 Ўзбекистон ва НАТО мамлакатнинг биринчи ИҲДси тасдиқланди.
  Ўзбекистон Иттифоқдошлар билан ТЙҲ Кучлар ҳолати бўйича келишувига қўл қўйдилар.
2002 Ўзбекистон “Виртуал ипак йўли”га қўшилди.
  Ўзбекистон “Режалаштириш ва таҳлил қилиш жараёни”га қўшилди.
2003 НАТО ва ҳамкор давлатлар Ўзбекистонда табиий офатларга қарши ҳаракат йирик машғулотларини якунладилар.
2005 НАТОнинг Бош котиби Яап де Хооп Шеффер Андижондаги май ойида бўлган воқеаларни мустақил текширишга чақирди; НАТО Парламент ассамблеяси ҳам ушбу воқеаларни мустақил равишда текширишни тавсия қиладиган декларацияни қабул қилди.
  Ўзбекистон НАТО аъзоларининг бир нечтасидан ўзининг ҳудудини тарк этишни сўради (хусусан, Термиз ва К2 таянчларини).