НАТО Марказий Осиё ва Афғонистон ёш дипломатларининг биринчи минтақавий Ёзги мактабини қувватлайди

  • 03 Jun. 2015 - 07 June 2015
  • |
  • Last updated 23-Jun-2015 14:47

7 июнда Қирғизистоннинг Иссиқкўли соҳилида Марказий Осиё, Афғонистон ва Муғўлистоннинг ёш дипломатлари учун биринчи Ёзги мактаб очилди.Ўн кунлик курснинг мавзуси– «XXI аср дипломатияси: Марказий Осиё глобаллашув контекстида» эди.

Тадбирда Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Муғўлистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан жами 22 нафар ёш дипломат қатнашди. Барча қатнашчилар танлов асосида, даражалари биринчидан паст бўлган, дипломатия, халқаро муносабатлар, хавфсизлик, иқтисодиёт, ҳуқуқ ва сиёсатшунослик соҳасида иш тажрибасига эга бўлган талабгорлардан танлаб олинган эдилар.

Қирғизистон Республикаси ТИВ Дипломатик академияси ректори Нурлан Айтмурзаев очилиш маросимида раислик қилиб, Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқалар ва ҳамкорлик қилиш бўйича НАТО ходими Александр Винников НАТО ва унинг Марказий Осиё ва Афғонистондаги шериклари ўртасидаги ўзаро ҳаракатлари мавзусида маъруза қилди. Сўзга чиққанлар қаторида яна Қирғизистондаги БМТнинг резидент -координатори Александр Аванесов, Бишкекдаги ЕИХТ Маркази раҳбари  Сергей Капинос, Туркманистон ва Ўзбекистон элчилари, шунингдек Муғўлистоннинг бош консули бор эдилар.

Курс давомида тингловчиларга юқори лавозимли мансабдор шахслар, элчилар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва илмий экспертлар маърузалар ўқиб, машғулотлар ўтказишди. Тинловчилар томонидан НАТО вакилларидан Шимолий Атлантика иттифоқи ва унинг шерикчилиги ҳақида олган  билимларидан ташқари, уларга Жаҳон банки мансабдор шахсларидан халқаро тараққиёт ҳақида; БМТ Тараққиёт дастури (ПРООН) мансабдор шахсларидан танглик ҳолатидаги бошқарув ҳақида; ЕИХТ вакилларидан минтақавий хавфсизликка таҳдидлар ва Фарғона водийси ҳақида; АҚШ элчихонаси ва АҚШнинг халқаро тараққиёт агентлиги  (АҚШ ХТА) ходимларидан АҚШнинг Марказий Осиёдаги ташқи сиёсати ва “Янги ипак йўли” ташаббуси ҳақида; Москва давлат  халқаро муносабатлар институти ва Россия Федерацияси элчихонаси намояндаларидан  минтақавий лойиҳалар ва Марказий Осиёдаги интеграцион жараёнлар ҳақида ва Франция, Эстония экспертларидан ЕИ ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорлик, яна музокаралар ҳақида атрофлича маълумот олишди.

Бошқа минтақалардаги айни шундай ёзги дипломатик мактаблар, жумладан Балкандагига ўхшаш мактаблар тажрибасига таянилган ҳолда, ушбу курс ташқи сиёсат соҳасида мутахассислар ўртасида алоқа ўрнатиш ва минтақавий ҳамкорлик учун зарур платформа сифатида малакаларни оширувчи ҳар йилги тадбирга айланиши мумкин.

Ушбу тадбир Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Дипломатик академия томонидан НАТО жамият дипломатияси Бошқармаси,  Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқалар ва ҳамкорлик қилиш бўйича НАТО бюроси, Қирғизистондаги ПРООН ва Бишкекдаги ЕИХТ Марказларининг ҳамкорликдаги кўмагида ташкил этилди.

Қирғизистон ҳукумати билан музокараларнинг давом этиши

Қирғизистонга қилган ташрифи давомида,  Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқалар ва ҳамкорлик қилиш бўйича НАТО ходими  ўзаро манфаатли ва Қирғизистон ва бутун минтақага тегишли масалаларни муҳокама қилиш учун НАТОга кирувчи мамлакатларнинг Бишкекда аккредитациядан ўтган элчилари, яна ПРООН вакиллари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссарининг Марказий Осиё минтақавий шўъбаси намояндалари(ИҲБК БМТ), Европа Иттифоқи делегацияси ва Бишкекдаги ЕИХТ Маркази  ходимлари билан учрашди.

Бундан ташқари, жаноб  Винников Хавфсизлик кенгаши котибининг биринчи ўринбосари, ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Эринес Оторбаев  ва ташқи ишлар бўйича парламент қўмитаси раиси Каныбек Иманалиев билан учрашди. Жаноб Винниковнинг бундан олдинги ташрифлари давомида олиб борилган музокаралар НАТОнинг “Тинчлик йўлида шерикчилик” дастури доирасидаги икки томонлама ҳамкорлик, мавжуд ва НАТОнинг Қирғизистонда амалга оширадиган истиқболдаги лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, умумий манфаатлар доирасида минтақавий хавфсизлик, жумладан Афғонистон, Яқин Шарқ ва Украина вазияти ҳақида бўлди.  

Яна ,  Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқалар ва ҳамкорлик қилиш бўйича НАТО ходими  яқинда ҳарбий хизматчилар учун очилган инглиз тилини ўрганиш бўйича НАТО–Қирғизистон дастурига ташриф буюриб, курс тингловчилари ва ўқитувчилар билан суҳбат қилди. Уша ҳафта давомида ,  Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқалар ва ҳамкорлик қилиш бўйича НАТО ходими  бюроси Бишкекдаги “Манас” қирғиз-турк университетида бўлиб ўтган «Марказий Осиёда сиёсат ва халқаро муносабатлар» мавзусидаги экспертларнинг минтақавий анжуманини ўтказишга кўмаклашди ва унда бевосита  қатнашди.