НАТО Ўзбекистон ҲХ офицерлари учун инглиз тили ўргатиш дастурини бошламоқда

  • 24 Jul. 2015 -
  • |
  • Last updated 06-Aug-2015 08:36

Ўзбек офицерлари учун инглиз тилини ўргатиш бўйича янги курс кейингиҳафтада Тошкентда (Ўзбекистон) бошланади. Асосий эътибор ҳарбий атамаларга қаратиладиган ушбу олти ойлик экспериментал дастурда кўрик асосида танлаб олинган ўн бештагача бўлган номзодлар иштирок этадилар.

Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқалар ва ҳамкорлик қилиш бўйича НАТО ходими  жаноб Александр Винников ва Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қошидаги «Тинчлик йўлида шерикчилик» Ўқув марказининг бошлиғи полковник Дусниязов, 24 июлда Тошкентда бўлиб ўтган маросим пайтида дастурни очиб бердилар

«Жорий йилнинг бошида бизнинг Бюромиз томонидан Қирғизистонда бошланган ўхшаш ташаббуснинг муваффақиятли тажрибасига асосланган мазкур дастур, Ўзбекистоннинг «Шериклар билан ҳамкорлик қилиш бўйича ягона менюси» доирасида ва халқаро ҳарбий ҳамкорлик соҳасидаги бошқа халқаро тадбирларда фаолроқ иштирок этиши учун ўзбек офицерларининг инглиз тили бўйича билим даражасини оширишга йўналтирилган” – деб таъкидлади ж-б Винников.

«Лойиҳани амалга ошираётган  Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ходимлари – шерик-ташкилотчилар иштирокчиларга тил дастурининг мазмуни  ҳақида маълумот бердилар. Маросимда шунингдек, авиация майори Эндрю Стреффорд, Буюк Британиянинг Тошкентдаги ваколатхонасининг ҳарбий атташеси ва мастер-сержант РенатоКапуто, Италия ваколатхонаси – НАТОнинг Ўзбекистондаги алоқа ваколатхонаси ҳарбий атташесининг ўринбосари иштирок этдилар. Очилиш маросими оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилди.

Полковник  Дусниязов Шимолий Атлантика иттифоқига мадад берганлиги учун миннатдорчилик билдирди ва «ушбу лойиҳа Ўзбекистон ва НАТО ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади» - деб таъкидлаб ўтди.